Гамбургда бизнес-авиация AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси томонидан тақдим қилинади, у туфайли Сиз истаган вақтингизда Германиядан ёки бошқа мамлакатдан хусусий самолёт буюртма қилишингиз мумкин. Буюртма саноқли дақиқаларда расмийлаштирилади, шартнома масофали тарзда тузилади, тўлов эса нақдсиз ҳисоб-китоб шаклида амалга оширилади. Шундай қилиб Сиз ўзингизга маъқул бўлган вақтда бир неча дақиқалар ичида шахсий рейсни бронь қилишингиз ва бетакрор эркинлик ҳамда ҳаловат ҳисларидан завқланиб керакли шаҳарга учиб кетишингиз мумкин.

Гамбург бекорга “дунё дарвозалари” деб аталмайди. Бу ерда сал кам икки миллион одам яшайди, ва уларнинг баъзилари учун тадбиркорлик авиация хизматлари ўта долзарб ҳисобланади. Шаҳарнинг халқаро аэропортидан Сиз дунёнинг исталган нуқтасига шахсий парвоз уюштиришингиз мумкин, агар AVIAV TM (Cofrance SARL) авиаброкери хизматларидан фойдалансангиз.

Ишбилармонлик авиациясининг афзалликлари

  • Ишбилармонлик авиацияси оддий авиакомпанияларнинг рейсларидан қатъий назар Сизга зарур йўналишда сайёҳат қилишга имкон беради.
  • Дунёнинг исталган шаҳрига тўғридан-тўғри рейс билан учасиз.Бизнес авиация в Гамбурге Германия
  • Сиз аэропортда узоқ ва толиқтирувчи расмиятчиликка вақт сарфламайсиз.
  • Бортда Сиз кафолатланган тарзда ёқимсиз қўшнилардан ҳоли бўласиз, чунки ўзингиз танлаган одамлар ҳамроҳлигида сайёҳат қиласиз: ҳамкасблар, дўстлар ёки оилангиз.
  • Сиз шинамликнинг юқори даражаси билан завқланасиз ва ўз ишларингиз билан машғул бўлиб вақтингизни фойда билан ўтказасиз.
  • AVIAV TM (Cofrance SARL) компаниясида Сиз қўйилган масалаларни тезроқ ва самаралироқ ҳал қилишга ёрдам берадиган ҳар қандай қўшимча хизматларни буюртма қилишингиз мумкин.

 

Хусусий самолётни қандай қилиб буюртма қилиш мумкин?

Германиянинг бизнес-авиацияси кўп сонли йирик тадбиркорлар ва ташкилотлар, бадавлат  шахслар, сиёсатчилар, шоу-бизнес юлдузлари, фан ва жамоат арбоблари учун долзарб ҳисобалнади. Гамбургда жет буюртма қилиш учун Сиз бизнинг сайтда оддий сўров қолдирсангиз кифоя бўлади. Тегишли сатрларга қуйидагиларни киритинг:

– учиш ва қўниш пунктлари,

– йўловчилар сони,

– қулай саналар

ва менежер жавобини кутинг.

Бизнинг мутахассис тезкорлик билан Сиз учун, белгиланган йўналиш бўйича учишга тайёр бўлган самолётларниинг тўлиқ рўйхати билан алоҳида таклиф таёрлайди.

Сиз фақат энг оптимал вариантни танлаб олишингиз, йўловчиларнинг паспорт маълумотларини тақдим қилишингиз, шартнома тузишингиз ва парвоз тўловини тўлашингиз керак бўлади. Бундан сўнг бемалол сайёҳатга тайёрланишингиз мумкин бўлади: белгиланган соатда қордек оппоқ самолёт Сизни аэропортда кутиб туради.

 

AVIAV TM (Cofrance SARL) устунликлари

  • AVIAV TM (Cofrance SARL) ишбилармонлик авиация бозорида ўн йилдан бери ишлаб келмоқда. Бу вақт ичида бизнинг компания катта обрў-эътибор қозонди ва бутун дунёдаги мижозларимизнинг миннатдорлигига сазовор бўлди.Бизнес авиация в Гамбурге Германия
  • Биз сайёрамизнинг турли бурчакларидаги энг ишончли шерикларимиз билан ҳамкорлик қиламиз, бизнинг ихтиёримизда ижарага бериладиган хусусий самолётларнинг жаҳон базаси мавжуд.
  • Биз кўп тилларга эгамиз, шу жумладан рус тилига ҳам, шунинг учун бошқа мамлакатлардаги мижозлар билан тушунмовчиликлар келиб чиқмайди.
  • Бизнинг асосий офисимиз Ниццада жойлашган, шу билан бирга биз бошқа мамлакатлар ва шаҳарларда ваколатхоналарга эгамиз.
  • AVIAV TM нуфузли авиация бизнес-ассоциацияларининг аъзоси ҳисобланади: EBAA (European Business Aviation Association), NBAA (National Business Aviation Association) ва Avinode етакчи чартер тармоғининг иштирокчиси.
  • Биз мижозларга энг юқори тоифали хизмат кўрстамиз ва ҳамкорликнинг қулай шартларини тақдим қиламиз.

Ҳар қандай маъмурий самолёт оддий бортнинг бизнес-классидан кўра шинамроқ. Сайёҳат вақтида кўрсатиладиган қўшимча хизматлар, уни унутилмас даражада ёқимли бўлишига сабаб бўлади. AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси Сизнинг ишончли шеригингизга айланади ва тадбиркорлик авиациясининг ажойиб дунёсини янгидан очиб беради.