Медицинские авиаперевозки в Гамбурге

Агар Сиз ёки Сизнинг яқинларингиз Гамбургда даволанишмоқчи бўлишса, AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси Сизга дунёнинг ҳар қайси нуқтасидан тиббий самолёт таклиф қилишга тайёр. Шаҳарда жаҳон даражасида хизмат кўрсатувчи касалхоналар кўп, нархлар эса бошқа мамлакатларникига нисбатан анча қулай.

Баъзида аксинча вазият ҳам бўлиб туради. Агар касал Гамбургда яшаса ва бошқа шаҳарда даволанишни режалаштираётган бўлса, у ҳолда уни айнан ўша ерга етказиб қўйиш зарур бўлади. AVIAV TM (Cofrance SARL) исталган мамлакатга маъқул шартларда парвоз уюштириб беради.

 

Замонавий тиббий самолётлар

Медицинские авиаперевозки в ГамбургеЙилдан-йилга Гамбургдаги тиббий авиациянинг нуфузи ошиб боромқда. Махсус оғир касалларни ташиш учун ишлаб чиқилган самолётлардан борган сайин фаол фойдаланиб келинмоқда, асосийси эса – самаралироқ. Кўпинча касал учун ҳар бир дақиқа қадрли бўлади. Керакли касалхона мавжуд бўлган бошқа шаҳарга тезкор етказиш, баъзида ҳаётни сақлаб қолиши ё узайтириши мумкин!

AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси Сизга энг шинам санитар самолётларни таклиф қилишдан ҳурсанд, уларнинг бортида илғор тиббий ускуналар мавжуд бўлиб, ўз моҳияти билан улар “учар жонлантириш хонаси”ни акс этади. Бу ерда касални ҳаётини сақлаб туриш, унга жарроҳлик амалиётини ўтказишгача бўлган барча зарур ёрдамни кўрсатишга мўлжалланган нарсалар мавжуд. Рейсни, агар зарурат бўлса, мажбурий равишда тегишли ихтисосликка эга бўлган шифокор, ҳамшира ва бошқа ўз ишининг усталари бўлган мутахассислар кузатиб боришади.

 

Санитария самолетини бизда буюртма қилинг!

Исталган йўналиш бўйича тиббий самолётни бронь қилиш учун Сиз бизнинг сайтда сўров қолдиришингиз ёки менежер билан тўғридан – тўғри боғланишингиз мумкин. Сизга айнан санитар ҳаво кемаси зарур эканлигини маълум қилишингиз, касалнинг ёши ва ташҳисини, унинг ҳолатини ва ташиб ўтилишига талабларни кўрсатишингиз лозим, агар, албатта, улардан хабарингиз бўлса. Зарурат бўлганда биз маслаҳат учун тажрибали шифокорни тақдим қиламиз, у фойдали тавсияларини беради.

Гамбургдаги санитария авиацияси нафақат оғир касалларга хизмат кўрсатади. Тиббий самолёт бошқа кўплаб вазиятларда ҳам зарур бўлиб қолиш мумкин. Муддати охирлаб қолган ҳомиладор аёлни ташиб ўтиш, табиий офат рўй берган ҳудуддан жабр кўрганларни олиб чиқиб кетиш учун ҳаво кемасини тақдим қилиш, ногиронни тикловчи курортга жўнатиш, бир гуруҳ қари кишиларга хизмат кўрсатиш, – ушбу ҳолатларнинг ҳар бирида оддий авиакомпанияларнинг рейси тўғри келмайди, ва хусусий самолёт ёки вертолёт керак бўлади.

AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси Сизга ҳар қандай вазиятда ёрдам беради. Биз ҳам зарур бўлган, ҳам қўшимча хизматларни кўрсатамиз ва Сизнинг сайёҳатингизни бошдан охиригача ташкил қилишга тайёрмиз:

  • Гамбургда ёки Европанинг бошқа шаҳарида тўғри келадиган касалхонани танлашга ёрдам берамиз,
  • тиббий хизмат кўрсатиш учун шартнома тузиш,Медицинские авиаперевозки в Гамбурге
  • кузатиб бориш учун шифокор, ҳамшира ва санитар гуруҳ ёллаймиз,
  • учиш ва қўниш жойларида махсус жиҳозланган автомобилда трансфер тақдим қиламиз,
  • зарурат бўлганда етиб бориш қийин бўлган жойларга сайёҳат қилиш учун вертолёт жалб қиламиз,
  • барча йўловчилар учун виза ва суғурта расмийлаштирамиз,
  • қариндошлар учун қулай сайёҳатни таъминлаймиз,
  • барча бошқа қўшимча масалаларни ҳал қиламиз.

AVIAV TM (Cofrance SARL) билан ҳамкорлик қилиш жуда қулай. Масофавий тарзда шартнома тузиш ва рейсни нархини тўлаш мумкин. Сўров қабул қилинганидан сўнг бизнинг менежер тезкорлик билан буюртмангизга ишлов беради ва Сиз билан тафсилотларга аниқлик киритиш учун боғланади. Фавқулодда вазиятларда рейс бронь қилинганидан уч соатдан сўнг учиб кетишингиз мумкин бўлади. Тиббий авиаташиш масалалари бўйича бепул маслаҳат олишингиз учун бизнинг менежер билан Сизга қулай бўлган йўл билан боғланинг.